Қозоғистондаги референдумни 144 нафар МДҲ кузатувчиси назорат қилади

02.06.2022, 12:51

Якшанба, 5 июнь куни ўтказиладиган референдумда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигидан 144 кузатувчи қатнашади. Улар Қозоғистон бўйлаб турли сайлов участкаларига бириктириб қўйишган. Таъкидлаш лозимки, бу мамлакатимизга келган МДҲ давлатлари кузатувчиларининг 15-миссияси. Унда ижрочи қўмита, Парламентлараро Ассамблея, Россия ва Беларусь Парламент йиғилиши, бошқа қатор тузилмалар ва ташкилотлар вакиллари бор. 

Леонид Анфимов, МДҲ кузатувчилари миссияси раҳбари:

- Бизнинг асосий таркибимиз – мана шу кузатувчилар миссияси ҳисобланади. Узоқ муддатли кузатувчилар эса одатда элчихона вакиллари ва штаб-миссия аъзоларидан иборат бўлади. Улар 21 майдан ишлаб турибди. Одатдаги амалиётга кўра, қолганлари овоз беришдан 2-3 кун аввал келади.

 

 Абдумалик Сарманов таржимаси.