Қозоғистон Президенти БМТ Бош котиби махсус вакили билан учрашди

01.06.2022, 19:15

Қосим-Жўмарт Тўқаев ва БМТ Бош котиби махсус вакили, БМТ Афғонистонга ёрдам миссияси раҳбари Дебор Лайонс Қозоғистон ва мазкур халқаро ташкилотнинг Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича ҳамкорлиги масаласини муҳокама қилди. Давлат раҳбари Қозоғистоннинг терроризм ва экстремизмга қарши кураш, гуманитар ёрдам кўрсатиш ҳамда афғон талабалари учун таълим дастурларини давом эттириш масаласида халқаро ҳамжамият билан бирга фаолият юритишга тайёрлигини тилга олди. Дебора Лайонс Афғонистондаги БМТ миссияси ишига кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.