Референдумда овоз бериш тартиби эпидвазиятга боғлиқ

01.06.2022, 13:09

Қозоғистон Давлат бош санитар врачи республика референдуми вақтида коронавирус тарқалишига йўл бермаслик юзасидан махсус қарорни имзолади. Унда муҳим воқеа алгоритми кўрсатиб ўтилган. Ҳокимлар, вилоят ва республика аҳамиятига эга шаҳарлар ҳудудий сайлов комиссиялари унга риоя этиши зарур. Референдум вақтида ижтимоий масофаланиш ҳамда  санитария-дезинфекция тартиби сақланиши шарт. Шунингдек, биноларда овоз бериш бошланганидан, кун охиригача ҳаво вентиляцияси таъминланиши лозим. Эслатамиз, бугунги кунда Қозоғистонда коронавирус бўйича  эпидемиологик вазият барқарор. Март ойидан бошлаб республиканинг барча минтақалари "яшил" зонада. Карантин чекловлари бекор қилинган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.