Сиёсий қатағон қурбонлари ёдга олинди

31.05.2022, 18:36

Бугун – қозоқлар мустақиллиги учун интилгани сабабли бегуноҳ жазоланганларнинг жасоратини ёдга олиш зарур. Ўтмишдаги қора кунларни хотирлайдиган кун. Пойтахтда бўлиб ўтган «Тарих – келажак учун сабоқ» деб аталган халқаро анжуманда сиёсий қатағон ва очарчилик қурбонлари эсга олинди. Тарихчилар бугунги кунгача тўпланган маълумотларни баҳам кўрди. Тарих фанлари доктори Арайлим Мусағалиеванинг маълум қилишича, тадқиқот ишлари давом этади.

Арайлим Мусағалиева, тарих фанлари доктори:

– Тарихчилар турлича фикрлар билдиради. Ўша даврларда жами 2 миллионга яқин қозоқ очлик қурбони бўлди. Яна 1 миллионга яқини мамлакатни ташлаб кетди. Уларнинг анқи қанча бўлганини шу кунгача ҳисоблаб чиқа олмадик. 20-аср қозоқлар учун ўта машъум бир давр бўлди. Совет ҳукумати даврида халқимизнинг ярмидан айрилдик.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.