Рим Папаси Қозоғистоннинг конфессиялараро тотувликка ҳиссасини юқори баҳолади

31.05.2022, 17:13

Рим-Католик черкови раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг «Янги Қозоғистон»ни барпо этиш бўйича ўтказаётган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлари ҳамда мамлакат Конституциясига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш бўйича ўтказиладиган референдумни юқори баҳолади.  Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди билан учрашувда Рим Папаси Франциск шундай баёнот берди. У Қозоғистон Ватиканнинг Марказий Осиёдаги ишончли ҳамкори эканлигига урғу берди. Музокаралар давомида томонлар VII Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар съезди кун тартибини муҳокама қилди. Эслатамиз, анжуман сентябрь ойида Нур-Султон шаҳрида ўтказилади.  Шунингдек, Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Муқаддас тахт давлат котиби кардинал Пьетро Паролино ва Эътиқодлараро мулоқот бўйича Папа кенгаши раиси кардинал Мигель Анхелем Аюсо Гиксот билан музокара юритди. Мухтар Тлеуберди Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар съезди ғоясини илгари суришда салмоқли ҳисса қўшгани учун кардиналга президент Қосим-Жўмарт Тўқаев номидан ІІ даражали «Дўстиқ» орденини топширди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.