Халқаро кузатувчиларни аккредитациялаш ниҳоясига етди

31.05.2022, 14:53

Қозоғистонда бўлиб ўтадиган республика референдумини 272 нафар халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар вакиллари кузатиб боради. Эслатамиз, тадбир 5 июнь куни ўтказилади. Марказий Сайлов комиссияси берган маълумотга кўра, Ташқи ишлар вазирлиги тақдимотига кўра Европа Иттифоқи ваколатхонасидан 14 кузатувчи аккредитация қилинди. Шунингдек, Германия, Индонезия, Эрон, Шимолий Македония, Эстониядан вакиллар бор.

Референдум арафасида: 70 минг одам махсус таълим олади

Мамлакат бўйлаб референдумга қизғин тайёргарлик давом этяпти. Референдум бўйича Марказий комиссия раиси Нурлан Абдиров маълум қилишича, 70 мингдан кўпроқ одам махсус таълимдан ўтади. У бир неча босқичда олиб борилади.

Нурлан Абдиров, референдум бўйича марказий комиссияси раиси:

- Анъанавий таълим форматидан ташқари, Марказий комиссия учта катта семинарни гибрид шаклда, онлайн-оффлайн форматда ташкил қилади. Биринчиси, республика ва минтақа жамоат ташкилотлари учун. Кейингилари имкониятлари чекланганлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари учун семинар бўлади.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.