Чорин миллий парки кўплаб туристларни жалб этяпти

30.05.2022, 18:13

Ўтган йили 35 мингдан зиёд турист Чорин миллий паркини томоша қилди. Жорий мавсумда саёҳатчилар сони икки баравар кўп бўлиши кутиляпти. Маҳаллий ва хорижий меҳмонларга қулайлик туғдириш учун йўналишлар бўйлаб огоҳлантирувчи белгилар ва нафас ростлаш учун ўриндиқлар қўйилган. Об-ҳаво шароитидан огоҳлантириш ниятида махсус метеостанция ишлаб турибди. Автомобиль тўхташ жойлари яқинида ўтовлар тикилган, глэмпинглар ўрнатилган.

Аргентиналик Пабло Феттер Қозоғистонга илк марта келди. У Чорин дараси ва Қозоғистоннинг бошқа табиат мўъжизалари, бетакрор пейзажларидан лол қолди.

Пабло Феттер, турист, Аргентина:

- Мамлакат муҳташам. Халқи меҳмондўст, бағрикенг экан. Шаҳарлари замонавий, ландшафтлари беназир! Бир неча ўн километр юрсангиз Швейцария альпларига борасиз, сал ўтмай саҳро билан юзлашасиз. Ҳозир эса Америкада юргандекман. Сиз ғаройиб мамлакатда яшайсиз. Унда ғурур ва улуғворлик мужассам. Фахрланишга арзийда