Туркшунос олим Мирзатай Жолдасбеков – 85 ёшда!

27.05.2022, 18:21

Давлат тили, қозоқ халқи тарихи, қозоқ фольклори ва адабиётининг ривожига бағишланган кўплаб асарлар муаллифи, қозоғистонлик машҳур туркшунос олим, давлат ва жамоат арбоби Мирзатай  Жўлдасбеков – 85 ёшда! Пойтахтда мазкур юбилейга бағишлаб «Турк ёзувлари ёдгорликлари: тил, тарих ва маданият» илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Тадбирда зиёлилар, ёзувчилар ва талабалар иштирок этди. Улар олимнинг кўп қиррали иқтидорини алоҳида таъкидлашди. Мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Мирзатай  Жўлдасбековга табрик телеграммаси йўллади. Унда олимнинг мамлакат нуфузини, халқаро давралардаги обрў-эътиборини юксалтиришдаги алоҳида хизматларини кўрсатди.

Тлеген Садиқов, Тарих фанлари доктори:

- Унинг ишлари Қозоғистонда ҳам, ундан ташқарида ҳам кўпчиликка таниқли. Ўрхун битиклари катта атласини олайлик. У уч тилда чоп этилди. Қозоқ, рус ва инглиз тилларида. Шундай асарлар сабабли турк дунёси, Евроосиё кенгликлари ҳақида кўпчиликда тасаввур пайдо бўлади. Мирзатай Жўлдасбеков фан ривожига катта ҳисса қўшган. Унинг изланишлари янги тадқиқотлар учун асос беради.

Турсинхан Закен, Тарих фанлари доктори:

- Мустақиллик арафасида, мураккаб йилларда у Бош вазир ўринбосари лавозимида ишлади, кенг кўламли тадбирлар ташаббускори бўлди. Қозоқларнинг биринчи жаҳон қурултойи чақирилди. Унда хориждаги барча қозоқ диаспоралари вакиллари қатнашди. Олим ҳозир ҳам куч-қувватга тўла. Менимча, унинг ҳаёт йўли, кўп қиррали шахсияти келгуси авлод учун намуна бўла олади.