Куй ижрочилари республика танлови ўтмоқда

27.05.2022, 10:22

Ақтўбе шаҳрида «Акжелен» куй ижрочилари Республика танлови давом этяпти. Машҳур куйчи Садуақас Балмағамбетовнинг 80 йиллигига бағишланган тадбирда Қозоғистоннинг турли минтақаларидан 30 нафар иштирокчи қатнашяпти. Таъкидлаш лозимки, танловдан мақсад – ушбу санъат турини оммалшатириш ва ижрочилар профессионал маҳоратини оширишдан иборат.

Турар Алипбаев, Қозоқ миллий санъат университети профессори:

- Садуақас Балмағамбетованинг 20 дан кўпроқ куйлари бор. Асосий мақсадимиз – унинг ижодини тарғиб қилиш. Танловга республиканинг турли минтақаларидан ижрочилар етиб келди. Санъатнинг бу турига қизиқиш тобора ортиб бормоқда.