Битирувчилар билими нега паст?

26.05.2022, 19:09

Олий таълим даргоҳлари ва коллежларни тугатган мутахассислар малакали мутахассислар ишини бажара олмайди. Бугун шундай баёнот берган Парламент юқори палатаси раиси Маулен Ашимбаев таъкидлашича, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти мамлакатлари, Жаҳон банки ва бошқа ташкилотлар мутахассислари ўтказган тадқиқотлар қозоғистонликларнинг рақобатбардошлиги пастлиги кўрсатди. также результаты оценок  Всемирного банка и других организаций.  

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:

– Биз мактаблар бир томонда турсин, олий таълим даргоҳлари ва коллежлар битирувчиларининг малакаси заифлигини, ИҲТТ давлатлари битирувчилари билан рақобатлаша олмаслигини кўриб турибмиз. Олий таълим олган ёшлар малакали иш ўринларида ишлай олмаяпти. Улар қаерга бориши зарур? Бозорга, қурилишга, ўзини таъминловчилар қаторига борадими? Яъни муаммони ҳал қилиш учун биз ёўларнинг сифатли иш ўринларида ишлаши учун билими етарли бўлишига эришишимиз зарур, улар билимига яраша иш ўрнини эгаллай олсин. Малакали меҳнат қилсин.

Бош вазири ўринбосари Ерали Тўғжанов ўз навбатида таъкидлашича, мамлакат учун малакали кадрлар тайёрлаш алоҳида аҳамиятга эга. Бу муаммо ҳукуматнинг эътиборида. Уни ҳал этиш аҳоли фаровонлигини ошириш дастурида кўзда ттутилган.

Ерали Тўғжанов, Қозоғистон Республикаси  Бош вазири ўринбосари:

- Дастур доирасида биз биринчи марта «Касбим – келажагим» деб номланган йирик лойиҳани рўёбга чиқариш ниятидамиз. У Павлодарда синовдан ўтди. Қозоғистон бўйлаб рўёбга чиқарилиши кутиляпти. 7 синфдан бошлаб болалари бўлажак касбини танлашга киришади. Бу борада биз Германия, Сингапур, Жанубий Корея, Россия тажрибасига таянамиз.