Утилизация тўлови учун ортиқча тўлаганлар пулини қайтариб олиши мумкин

26.05.2022, 15:58

Жорий йилнинг 14 майидан кейин эски ставкалар билан утилизация тўловини амалга оширганлар билан қайта ҳисоб амалга оширилади. Бунинг учун «Е-otinish» электрон майдончасига ариза ёзиш ва электрон-рақамли имзо қўйиш, маблағ қайтариладиган ҳисоб реквизитларини кўрсатиш зарур. Аввалроқ бу жараён компания расмий сайтидаги техник муаммолар сабабли тўхтаб қолганди. Экология вазирлиги шундай баёнот берди. Эслатамиз, «Адилет» республика меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ахборот-ҳуқуқ тизимида 3 майдан транспорт воситалари учун утилизация тўлови янги ставкалари эълон қилинганди.