Фуқаролар пенсия жамғармалари 13 триллион тенгегача камайди

26.05.2022, 18:56

Йил бошидан буён Ягона пенсия жамғармаси омонатчилари сони 6 минг нафарга камайди. Бунга мамлакатдан кўчиб кетаётганлар сони ортиши сабаб бўлди. Маълум бўлишича, хорижда яшашни ният қилган юртдошлар жами 17 миллиард тенге чиқариб олган, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7 миллиард тенгега кўп. Умуман олганда, фуқаролар пенсия жамғармалари 13 триллион тенгегача камайди. Инвестиция даромади 137 миллиард тенгени ташкил қилди. 12,9 триллион тенге Миллий банкка бошқариш учун берилган. Экспертлар таъкидлашича, инфляция ўсиши сабабли Пенсия жамғармаси даромади пасайиб бормоқда. Биринчи кредит бюро аналитиклари фикрича, 4  ой ичида пенсия даромади 0,88 фоизни ташкил қилса, инфляция 7,2 фоизга ўсган.