Қозоғистон заргарлари халқаро форумда қатнашди

26.05.2022, 11:50

Бухорода зардўзлик ва заргарлик фестивали ўтказилди. Жаҳоннинг 40 давлатидан усталар ташриф буюрган анжуманда миллий анъаналарни оммалаштираётган Қозоғистон ҳунармандлари ҳам маҳоратини намойиш этди. Ҳунарманд Айжан Абдубаит Туркистондаги Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси учун тикаётган зар чойшабни намойиш этди. У ярим йил мобайнида мазкур ишнинг учдан бирини тугата олди. 

Айжан Абдубаит, чевар:

- 30 йиллик умримни миллий санъатимизни ўрганишга, қайат тиклаш ва оммалаштиришга сарфладим. Тарихимизга назар солсак, бизда унутила бошлаган ўзига хос санъат мавжуд эди. Уни давр талабига кўра ривожлантиришимиз, улғайиб келаётган авлодга тақдим этишимиз зарур. Бу катта куч талаб қилади.

Қозоғистонлик уста Икрам Мухамеджан ҳам кумуш бумларини фестивалда намойиш этди. Заргар ўз фаолиятида қадимий тақинчоқлар ясаш усулларидан фойдаланади.

Икрам Мухамеджан, рассом, заргар:

- Ҳар бир орнаментнинг ўз мазмуни бор. Масалан, қўшқармуюз. Аждодларимиз эътиқодига кўра, қўчқор шохларининг тасвири фаровонлик, бойлик, тўкинчилик белгиси. Айтмоқчи, шундай узуклар борки, уларни фақат ёш қизлар тақади. Бошқа хилларини кайвони оналар. Улар дизайни, нақши билан бир-биридан фарқ қилади. Ишларим орасида «Шанирақ» узуги бор, у қудағайлар учун мўлжалланган.