Қозоғистонда ички туризм юксалмоқда

25.05.2022, 19:07

Қозоғистонликлар тобора кўпроқ мамлакат бўйлаб саёҳатларга чиқмоқда. Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, 2021 йилда республика табиати гўзалликларини томоша қилиш учун 9 миллион одам саёҳатга чиққан. Бу эса 2020 йилга нисбатан 12,6 фоиз, коронабўҳронигача бўлган 2019 йилга нисбатан 5 фоизга кўп. Саёҳатлардан мақсад дам олиш, даволаниш, яқинларни зиёрат қилиш бўлган. Ташқи туризмга келсак, 2021 йилда мамлакат фуқароларидан 880 минг нафари хорижга сафар қилган. Бу эса пандемиягача бўлганидан 3,5 марта кам.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.