Қозоғистонда иммигрантлар сони ортмоқда

25.05.2022, 15:54

Жорий йилнинг биринчи чорагида Қозоғистонга 4 минг нафардан кўпроқ чет эллик доимий яшаш учун кўчиб келган. Бу эса пандемиядан аввалги даврга нисбатан салкам қирқ фоизга, ўтган йилга нисбатан икки марта кўп. Иммигрантларнинг ярмини ўзбекистонликлар ташкил қилади.

Иккинчи ўринда – Россия. Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра,  Осиёнинг турли давлатларидан келган иммигрантлар ҳам кам эмас. Уч ой давомида Қозоғистонга ўтган йилнинг шу даврига нисбатан олти марта кўп Туркманистон фуқароси, тўрт марта кўп Монголия фуқароси ва икки марта кўп Хитой ҳамда Тожикистон фуқароси кўчиб келган. Республика минтақаларига келсак, Ўзбекистон фуқароларининг 50 фоизи Манғистау вилоятида жойлашган, қолганларининг кўп қисми жанубий минтақаларга боришни маъқул кўрган. Россияликлар муқим яшаш учун асосан икки мегаполис – Алмати ва Нур-Султон шаҳарларини танлаган. Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, иммигрантларнинг ярмидан кўп қисми миллати қозоқ эканлигини кўрсатган. 15 фоизи  - рус, 7 фоизи - қорақалпоқ. Шунингдек, Қозоғистонга кўчиб келганлар орасида хитойлар, форслар, чувашлар, марилар, дарғинлар ва бошқа миллат вакиллари ҳам бор.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.