Европа Иттифоқи Қозоғистон модернизациясини қўллаб-қувватлайди

22.06.2022, 12:27

Люксембургда бўлиб ўтган «Қозоғистон-Европа Иттифоқи» ҳамкорлик кенгашининг 19-йиғилишида Қозоғистон товарлари, нефти ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Европа бозорига етказиб бериш йўллари муҳокама қилинди. Учрашувда энергетика, транспорт, инфратузилмалар ва рақамли технологиялар соҳаларида ҳамкорлик қилиш масаласи муҳокама қилинди.

Мухтар Тлеуберди, Қозоғистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар вазири:

- Шу кунларда Европа Иттифоқини нафақат Қозоғистон ва Марказий Осиё, балки Осиё қитъаси давлатлари билан боғловчи транзит-транспорт салоҳияти алоҳида аҳамиятга эга. Шунинг учун товарлар, нефть ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Европа бозорига етказиб бериш бўйича янги йўллар масаласи қизғин муҳокама қилиняпти.

Европа дипломатлари таъкидлашича, ташкилот Қозоғистондаги сиёсий ислоҳотлар ва конституциявий референдумни маъқуллайди.

Катрин Колонна, министр Европа ва Франция ташқи ишлар вазири:

- Қозоғистон Транскаспий халқаро транспорт йўналишида, рақамли боғланишларда асосий ўрин тутади. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва фуқаролик жамиятининг аҳамияти, январь воқеалари қандай ўрганилаётганини муҳокама қилдик. Сиёсий ислоҳотлар ва конституциявий референдум Қозоғистон демократия сари ҳаракатланаётганини кўрсатади. Биз бу йўлни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаймиз.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.