Европа Иттифоқи Қозоғистондаги референдум бўйича баёнот берди

10.06.2022, 12:36

Европа Иттифоқи Қозоғистонда бўлиб ўтган референдум ҳақида баёнот берди. Бирлашма расмий вакили маълум қилишича, Европа Иттифоқи 5 июнь куни республикада бўлиб ўтган умуммиллий овоз бериш якунларини эътиборга олади. Ахборот референдум телеграмм каналида берилди. Европа Иттифоқи президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ташаббуси билан бошланган ислоҳотларни, аҳоли фикрини бевосита ўрганиш қарорини ҳамда ЕХҲТ Демократик тузилмалар ва инсон ҳуқуқлари бюросига референдум боришини кузатииш таклифини маъқуллайди. Шунингдек, Қозоғистон Европа Итифоқи учун муҳим ва қимматли ҳамкор эканлиги таъкидланган. Томонлар кенгайтирилган ҳамкорлик шартномасига асосан ўзаро алоқаларни кенгайтиришда давом этади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.