Пойтахтда БМТ Бош котиби биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад брифинг берди

09.06.2022, 19:20

БМТ Бош котиби биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад  Ташқи ишлар вазирлиги биносида ўтган брифингда БМТ асосий мақсадлари ва тамойилларини рўёбга чиқаришда Қозоғистоннинг тутган ўрнини баҳолади. У мамлакатнинг минтақа ва халқаро даражада барқарор тараққиёт мақсадларига фаол интилаётганини тилга олди. “Бу эса БМТнинг мамлакатингизни ушбу йўналишда янада кўпроқ қўллаб-қувватлашига олиб келади”, дея илова қилди Амина Муҳаммад. Халқаро ташкилот вакили таъкидлашича, Қозоғистоннинг углерод нейтраллигига эришиш йўлида амалга ошираётган ишлари Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари учун намуна бўлиши керак. Бундан ташқари хорижлик меҳмон Қозоғистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва республика референдуми тўғрисида гапирди. 

Амина Муҳаммад, БМТ Бош котиби биринчи ўринбосари:

- Қозоғистон президенти мақсад қўйди – 2060 йилга келиб углерод нейтраллигига эришилиши зарур, биз бу мақсад сари олиб борилаётган фаолиятни, янги бизнес-моделлар шаклланишига таъсири, яшил иқтисодиёт сари йўл қандай амалга оширилишини кузатиб борамиз. Референдум натижаларига биноан ўтказиладиган ислоҳотларга ёрдам берамиз. 2022 йилда макур тадбир ўтказилиши Бирлашган Миллатлар ташкилоти томонидан қўллаб-қувватланган.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.