Европада коронавирус тарқалиши сезиларли равишда ошгани қайд этилган

23.06.2022, 12:01

Европада коронавирус тарқалиши сезиларли равишда ошгани қайд этилган. Эпидемиологлар ҳисоб-китобига кўра, омикрон-штаммнинг янги вариантлари касал юқтиришнинг навбатдаги тўлқинни келтириб чиқариши мумкин. Австрия, Германия, Греция, Испания, Италия ва Швейцарияда касаллар сони ўсгани кузатилган. Дарвоқе, Ковид-19 тарқалиши бўйича антирейтингда Португалия етакчилик қилмоқда. Охирги ойда бу ерда ярим миллиондан кўпроқ янги ҳолат аниқланган, бу ўз навбатида  ўлим ҳолатлари ошишига олиб келган. Францияда июнь ойи бошидан бери касалланганлар сони икки марта ошган. Маҳаллий ҳукумат аҳолига, хусусан, кексаларга яна бир марта ревакцинациядан ўтишни тавсия қилмоқда.