Қозоғистонда маймун чечагини аниқловчи ПЗР-тест ишлаб чиқилади

10.06.2022, 15:34

Қозоғистон олимлари маймун чечаги юққанини аниқлаб берувчи ПЗР-тест тизимлари яратиш бўйича ишлаяпти. Эслатамиз, ҳозир бу касаллик дунё бўйлаб фаол тарқаляпти. Ўта хавфли инфекциялар миллий маркази учун бу биринчи тажриба эмас. Олимлар хорижий ишланмалардан қолишмайдиган COVIDга қарши ПЗР-тизимлар яратишган. Улар фикрича, коронавирусда бўлгани каби, мамлаатда маймун чечаги тарқалиши эҳтимолини йўқотишнинг энг самарали усули – ўз вақтида ташхис қўйиш ва беморларни, контактда бўлганларни яккалашдан иборат. Таъкидлаш лозимки, миллий марказ мутахассислари янги ПЗР тестни бир неча ой ичида тўла синовдан ўтказади. Сўнгра фойдаланишга топширади

Галина Ковалева, М. Айкимбаев номли ўта хавфли инфекциялар миллий илмий маркази бош директори ўринбосари:

- Ҳозир праймер зондлар ҳозирланяпти. Бу ижобий назорат олиш учун амалга ошириладиган етарлича серзаҳмат иш. У анчагина вақт талаб қилиши мумкин. Сўнгра тест тизимини синовдан ўтказишимиз зарур бўлади. Кейин у Қозоғистондаги тиббий маҳсулотлар рўйхатига киритилади. Йилнинг 3-чорагида, июль-август ойларида тўла рўйхатдан ўтказилган маҳсулотни тақдим этамиз. Биз бир вақтнинг ўзида маймун чечаги ва сувчечакни аниқловчи иккита тест тизим устида ишлаяпмиз.

Шу кунгача жаҳоннинг 20 давлатда хасталаниш ҳолатлари кузатилди. Бу руўйхатда Қозоғистон йўқ. Республикамиз маймун чечаги бўйича эпидемиологик соғлом минтақада. Тадқиқотчилар таъкидлашича, мазкур инфекция олиб келадиган асоратлар инсон ҳаёти учун катта хавф туғдириши мумкин. Уларни даволаш осон эмас. Шунинг учун олдини олиш ва ўз вақтида аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.