Қора чечакка қарши эмлаш 85 фоиз ҳолатда маймун чечаги юқиши олдини олади

27.05.2022, 10:17

Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилишича, қора чечак ва маймун чечаги вируслари ўзаро боғланган, қора чечакка қарши эмлаш 85 фоиз ҳолатда маймун чечаги юқиши олдини олади. Маълум бўлишича, касалликнинг олдини олувчи иккита вакцина ҳозирнинг ўзида бор. Улардан бири Данияда ишлаб чиқарилади. Препаратнинг модификацияланган версияси одамларда хасталик келтириб чиқармайди. Вакцина таркиби чечакнинг заифлаштирилган вируси бор, у инсон ҳужайраларида кўпая олмайди. Иккинчи препарат Американинг биофармацевтика компанияси томониданишалб чиқарилади. Унда ҳам чечак вируси бор, бироқ у одам ҳужайраларида кўпайиб кетиши мумкин. Натижада, тиғиз мулоқотда бўлганларга вакцина олган одамдан юқиши мумкин. Таъкидлаш лозимки, Швейцариядаги БССТ штаб-квартирасида бу вакциналарнинг 2 ярим миллион дозаси сақланяпти. Халқаро ташкилот яна 31 миллион дозани етказиб бериш ниятида.