Бизнесни текширишга мораторий 2024 йилгача давом этади

03.08.2022, 18:09

Бизнесга маъмурий юкламани камайтириш зарур. Қозоғистонда 2024 йилгача тадбиркорлик субъектларини текширишга мораторий эълон қилинди. Миллий иқтисодиёт вазирлиги томонидан Республика президентига тегишли ўзгаришлар тайёрланди. Вазирлик берган маълумотга кўра, мораторий фақат кичик ва микробизнес субъектларига тегишли. Маҳаллий ва марказий ижро давлат органлари 2023 йил охиригача уларни безовта қилмайди. Лекин фуқаролар саломатлиги ва хавфсизлигига оид баъзи текширувлар амалга оширилиши мумкин, дея таъкидланди вазирликда.

Эрик Жамбулов, Қозоғистон Республикаси тадбиркорликни ривожлантириш сиёсати департаменти директори:

- Мораторий 2020 йил январидан ҳисобласак, уч йилдан буён амалда. Фармон лойиҳасида 12 та истисно ҳолатлари кўзда тутилган, ўтган мораторийга нисбатан улар сони анча камайтрилган. Шу жумладан, оммавий хавф туғилиши хусусидаги банд олиб ташланган.

Мораторийни давом эттириш – кичик бизнесга юкламани камайтиришга қаратилган фаолиятнинг бир қисми холос. Вазирликда таъкидлашларича, «Тоза қоғоздан» Президент ислоҳоти доирасида тадбиркорлик фаолиятини созлаш ва тартибга келтиришнинг мутлақо янги сиёсати ишлаб чиқиляпти. Бизнесга нисбатан давлат назорати автоматлаштирилади.

Эрик Жамбулов, Қозоғистон Республикаси тадбиркорликни ривожлантириш сиёсати департаменти директори:

- Бизнесга юкламани кескин камайтириш учун тартибга келтиришга оид ишни қайта кўриб чиқиш бўйича фаолият амалга ошириляпти. Бу ишни 2022-2023 йилларда давом эттириш режалаштирилган. Бундан ташқари, ўтган давр мобайнида таваккалларни бошқариш тизими автоматлаштирилди. Режали текширувлар,  профилактик назорат одам иштирокисиз амалга оширилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.