Жаҳон банки: Қозоғистон иқтисодий динамикаси ижобий зонада қолади

22.07.2022, 20:47

Жаҳон банки Қозоғистонга ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр. Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров ва мазкур молиявий ташкилотнинг Европа ва Ўрта Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Анна Бьерде билан учрашувида томонлар рақобатли сиёсатни, молия соҳаси ишини яхшилаш, агломерациялар, инсон капиталини ривожлантиришда амалга оширилаётган фаол ўзаро ҳамкорлик ҳақида сўз юритишди. Бундан ташқари, вазир Жаҳон банкининг адолатли тараққиёт, молия ва ташкилотлар масалалари бўйича вице-президенти Индермит Гилл билан ҳам музокара юритди. Молиявий ташкилот вакили глобал салбий тенденциялар мавжуд бўлгани ҳолда Қозоғистоннинг иқтисодий  динамикаси ижобий зонада эканлигини маълум қилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.