Бешта корхона МДҲда энг яхшилар қаторига киритилди

18.07.2022, 11:32

Қозоғистоннинг экспортга йўналган бешта корхонаси МДҲда энг яхши деб тан олинди. Улар орасида юзлаб одам ишлайдиган пойтахтдаги полиграфия маркази ҳам бор. Қувур ишлаб чиқарувчи компания ҳамжамиятнинг йирик корхоналари орасида илғор. Атираудаги крепёж элементлари заводи нефть-газ соҳаси учун энг яхши хизмат кўрсатаётган корхона сифатида тан олинди.

Салтанат Абдикаримова, "Атамекен" тадбиркорлар миллий палатаси бошқарувчи директори:

- Стандартлашган бизнес жараёнлар чиқарилаётган маҳсулот ёки кўрсатилаётган хизмат сифати юқори бўлишига олиб келади. Халқаро экспертлар буни юқори баҳолайди. Биз учун муҳим воқеа юз берди. Биринчи марта бир йўла бешта Қозоғистон корхонаси олий мукофотга сазовор бўлди.

17-марта ўтказилаётган танлов ишлаб чиқарувчилар салоҳиятини ошириш ва ҳамдўстлик давлатлари ўртасида ўзаро товар айланмасини кенгайтиришга қаратилган.

Ансабхон Зокиров, ўзбек аккредитация маркази директори:

- Умуман олганда, бу йиғилишдан мақсад кучларимизни жамлаш ва бир томонга қараб ривожлантириш, тадбиркорларга, ишлаб чиқаришга ёрдам беришдан иборат. Биз уларга кўмаклашишимиз керак, стандартлар ишлаб чиқишимиз лозим, металлар билан таъминлашда, маҳсулотларини МДҲдан ташқарида ҳам илгари суришда қўлдан келганча кўмак кўрсатиш даркор.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.