Қозоғистон ва Корея ҳамкорлиги кенгаймоқда

24.06.2022, 18:10

Кореяда бўлиб ўтган Евроосиё шаҳарлари форумида Қозоғистон – Корея ҳамкорлигининг янги йўналиши муҳокама қилинди. Қозоғистон элчиси Бақит  Дусенбаев ўз нутқида Сеул ва Нур-Султон ўртасида ўзаро фойдали ҳамкорлик кенгайиб бораётганини таъкидлади. Ўтган йили икки давлат товар айланмаси 3 миллиард 200 миллион доллардан ошди, жорий йилнинг 5 ойи ичида бу кўрсаткич икки миллиард доллардан ошди. Республикалар транзит салоҳиятини кенгайтириш ниятида. Таъкидлаш лозимки, Корея мураккаб геосиёсий вазият туфайли жаҳон бозорларига маҳсулотларини юбориш йўлларини қайта кўриб чиқмоқда. Бу борада Марказий Осиё давлатлари қатор таклифлар бера олади. 

Бақит  Дусенбаев, Қозоғистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчиси:

- Товар етказиб бериш занжирлари узилаяпти. “Ягона макон – ягона йўл” йўлаги бир имконият, Трасека – Европага чиқишнинг бошқа йўлини очиб беради. Лекин турли йўлакларнинг ҳаммаси Марказий Осиё минтақасини у ёки бу даражада қамраб олади. Озиқ-овқат масаласида ҳам қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш соҳасида катта имкониятлар мавжуд. 

Ом Гу Хо, осиё-тинч океани тадқиқотлари маркази директори:

- Қозоғистон Президенти сиёсий тараққиёт ва демократлаштириш учун кўп ишларни амалга оширяпти. Қозоғистон ва Корея инсон ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш учун таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамокрлик қила олади. Биз суғурта, аҳоли фаровонлигини ошириш масалаларида яхши ҳамкор бўла  оламиз.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.