5 ой ичида пойтахтга 340 миллиард тенге сармоя жалб этилди

24.06.2022, 18:06

Қозоғистон пойтахти асосий капиталга киритилган инвестициялар бўйича пешқадам учликка кирди. Дастлабки беш ой давомида Нур-Султон шаҳрига 340 миллиард тенгедан зиёд маблағ жалб этилди, бу эса 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоизга кўп.  Шу билан бирга, сармоясини келтиришга жазм қилган инвесторлар учун саноат, қурилиш, транспорт ва логистика соҳалари жозибадорлигича қолмоқда. Мутахассислар таъкидлашича,  умуман олганда улкан шаҳар иқтисодиётининг 80 фоизи кичик ва ўрта бизнес томонидан шакллантирилади.

Ербўл Канафин, «Astana Invest» шаҳарни ривожлантириш маркази» мчб бошқаруви раиси ўринбосари:

- Бевосита хорижий инвестицияларга келсак, ўтган йил давомида бундай сармояларнинг умумий ҳажми бир миллиард доллардан кўпроқ бўлди. Бу эса 2020 йилга нисбатан 68 фоизга кўп. Шаҳарнинг инвестициявий имкониятларига келсак, компаниямиз эҳтимолий инвесторлар учун тизерлар кўринишида юздан зиёд инвест-таклиф тайёрлаган. Уларда сармоядорлар учун қайта ишлаш саноати, шу жумладан, чуқур қайта ишлаш каби йўналишлар бор. Ижтимоий лойиҳалар эса асосан тиббиёт, таълим, спорт билан боғлиқ шаклда амалга оширилади.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.