Ун баҳоси қандай бўлади?

23.06.2022, 10:13

Жорий йил ёзидан бошлаб, ун нархи кўтарилишдан тўхтайди. Донни қайта ишловчилар иттифоқи вакиллари таъкидлашича, бу маҳсулот энг қиммат кўрсаткичга етиб улгурди. Баҳо янада ортиши амримаҳол. Таъкидлаш лозимки, статистика маълумотларига кўра, бир йил ичида ун баҳоси салкам 30 фоизга кўтарилди. Прогноз Россия Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи давлатларига дон экспорти бўйича чекловларни олиб ташлашини ҳисобга олган. Қўшни мамлакатнинг нисбатан арзон дони бозоримизга кириб келса, Қозоғистон буғдойи қимматлашишдан тўхтайди. Натижада, бозордаги тарангликка чек қўйилади.

Лекин Jusan Analytics экспертлари прогнози бундан фарқ қилади, улар фикрича, мазкур товар гуруҳи бўйича маҳсулот қимматлашуви давом этади. Чунки 2022 йилда донли экинлар тақчиллиги кузатилиши мумкин. Аналитиклар маълум қилишича, дон нархининг гўшт, сут, ун ва нон маҳсулотлари таннархига бевосита таъсирини ҳисобга олсак, улар ҳам қимматлашишда давом этади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.