Шакар тақчиллигига қарши чора таклиф этилди

22.06.2022, 19:34

Тўрт ой аввал бошланган шакар муаммоси мамлакатда ташвиш туғдиряпти. Мажилис депутати Фахриддин Қоратоев фикрича, муаммо дарҳол ҳал қилиниши зарур. У таъкидлаганидек, жорий йилда шакар баҳоси 61 фоизга ўсди. Бир килограмми 900 тенгедан сотиляпти. Шу баҳода ҳам маҳсулотни ҳамма ердан топишнинг иложи йўқ. Республика йилига ўртача 600 минг тонна маҳсулот истеъмол қилади, Қозоғистонда тайёрланган маҳсулот улуши 10 фоизга ҳам етмайди. Бож тўловисиз импорт қилинадиган шакар ҳажми эса 350 минг тоннани ташкил қилади.

Фахриддин Қоратоев, Қозоғистон Республикаси Парламент Мажилиси Депутати:

- Тадбиркорлар учун маҳсулот етказиб келиш муддатини 5-6 ойга узайтириш, тарифлардаги имтиёз йиллик талабга мос – 550-600 минг тоннага етказилиши керак, деб ўйлаймиз.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.