Имтиёзли автокредит учун маблағ олинди

22.06.2022, 12:30

Иккинчи даражали банкларга  имтиёзли автокредит берилишини таъминлаш учун иккинчи транш маблағлари берилди. Саноатни ривожлантириш жамғармаси берган маълумотга кўра, жами 17,5 миллиард тенге ажратилган. 16 майда иш бошлаган дастурга кўра, салкам 11 минг ариза қаноатлантирилди ва 4 минг 847 автомобиль эгасига топширилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.