Темирйўл қатнови фаоллашмоқда

21.06.2022, 16:11

Қозоғистонда темирйўл орқали юк ташиш ҳажми тобора ортиб бормоқда. Йиллик йўловчи ташуви 37 фоизга, юк ташуви 4 фоизга кўпайди, дея маълум қилади Финпром.кз портали. Жами 5 ярим миллион йўловчига хизмат кўрсатилди. Темирйўл соҳасида компаниялар даромади жорий йилнинг 4 ойи давомида 15 фоизга ортди ва 400 ярим миллиард тенгени ташкил қилди. Унинг асосий қисми юк ташуви орқали олинди. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон темирйўл компаниялари январдан апрелгача 140 миллион тоннадан зиёд юк ташиган. Энг кўп иш ҳажми Қарағанди, Ақтўбе вилоятлари ва пойтахтда кузатилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.