Кунгабоқар ёғи квота бўйича экспорт қилинади

21.06.2022, 12:19

Қозоғистонда ёз охиригача кунгабоқар ёғи экспортига чеклов қўйилди. Давлат даромадлари қўмитаси тарқатган маълумотга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буйруғи 18 июндан кучга кирган. Таъкидлаш лозимки, мамлакатдан ташқарига олиб чиқиш фақат квота асосида амалга оширилади. Республика буйлаб экспорт бўйича аризалар қабул қилиняпти. Жами 68 минг тонна кунгабоқар ёғи чиқарилиши мумкин. Битта экспортчи учун 6 минг тонналик лимит белгиланган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.