Исроил пештахталарида – Қозоғистон маҳсулотлари

20.06.2022, 14:42

«Мэйд ин Казахстан» маҳсулоти – Исроил дўконларида. Мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари янги бозорларни ўзлаштирмоқда. Масалан, Петах-Тиква шаҳридаги супермаркетларда энди Қозоғистонда ишлаб чиқарилган конфетларни харид қилиш мумкин. Маҳаллий харидорлар бу маҳсулотни сотиб олиш, татиб кўришга улгурган.

Михаил Гольдштейн, импорт қилувчи компания вакили:

- Маҳсулот сифати жуда юқори, мазали, у собиқ Совет Иттифоқи ҳудудида ишлаб чиқарилган бошқа қандолат маҳсулотлари билан қанчалик рақобат қила олишини эса бозор кўрсатади. Лекин, яна бир марта таъкидлайман, сифати жуда юқори. Бошқа ишлаб чиқарувчилардан фарқли равишда, турли кимёвий қўшимчалар йўқ ҳисоби, маҳсулот ажойиб.

Исроил компаниялари ҳозирда озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти бўйича Қозоғистон корхоналари билан фаол музокара юритяпти. Макарон, балиқ маҳсулотлари, мураббо етказиб берилиши мумкин. Транспорт-логистика муаммолари ҳал қилиняпти.

Сатибалди Буршаков, Қозоғистоннинг исроилдаги элчиси:

- Биз Нур-Султонда савдо-иқтисодий ҳамкорликка доир ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказиш ниятидамиз. Ҳозир Исроил ва Қозоғистон ўртасида экспорт-импорт жараёнларини таҳлил этяпмиз.  Қозоғистон ва Исроил компаниялари ўртасида форум ўтказиш ҳам режалаштирилган.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.