Марказий Осиёда ўзаро савдо уфқлари кенгаймоқда

17.06.2022, 11:24

Марказий Осиё давлатларининг товар айланмаси 6,5 миллиард долларлик кўрсаткичга етди. Лекин бу кўрсаткичнинг атиги 9 фоизини ўзаро савдо ташкил қилади. Шу муносабат билан Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов қўшни давлатларни савдо алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга чақирди. Вазирлар Маҳкамаси раҳбари минтақавий ҳамкорлик Қозоғистоннинг устувор мақсадларидан бири эканига урғу берди. Ҳозир саноат, энергетика, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳалар рўёбга чиқарилмоқда. Шунингдек, Алихан Смаилов таъкидлашича, жаҳон иқтисодиётидаги чуқур ўзгаришлар сабабли миллий сиёсатни ўрта истиқболдаги иқтисодий тараққиёт талабларига мослаштириш зарурати туғилмоқда.

Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси бош вазири:

- Биз бизнес-ҳамжамият ва халқаро молия ташкилотлари экспертлари билан ҳамкорликда Янги Қозоғистон иқтисодий сиёсатини ишлаб чиқишга киришдик. Ушбу ҳужжат доирасида инвестициявий иқлим, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, давлатнинг иқтисодиётга аралашувини камайтириш, технологик модернизацияни рағбатлантириш, инновациялар жорий этиш, масштаблаш ва  Си-Жи стандартга мослаш, яшил молиялаштиришни кенгайтириш ҳамда муқобил энергетика бўйича янги тадбирлар кўзда тутилган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.