2022 йилда инфляция 13-15 фоиз бўлиши прогноз қилинди

16.06.2022, 18:18

2022 йил охирига бориб инфляция 13-15 фоизга етиши мумкин. Сенат пленар йиғилишида Миллий банк раиси Ғалимжан Пирматов шундай прогноз берди. Бу тахмин «Ҳукумат жорий этаётган инфляция даражасини назорат қилиш ва пасайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳисобга олинган ҳолда» келтирилган. Аввалроқ Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров мамлакатда инфляция даражаси 13 фоизга етганини маълум қилганди. Ўз навбатида, Миллий банк раиси ҳукумат маҳаллий ижро органлари билан бирга инфляция даражасини назорат қилиш ва пасайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошира бошлади.

Ғалимжан Пирматов, Қозоғистон Республикаси миллий банки раиси:

- Жорий йилда инфляция босими ортидан тенге курси пасайиши кузатилган геосиёсий бўҳрон ва февраль-март ойларида беқарорлик кучайиши сабабли юзага келган ҳаддан зиёд катта истеъмол фаоллигидан сўнг  кучайиб кетди. Натижада, инфляция февралдаги 8,7 фоиздан майдаги 14 фоизгача кўтарилди. Йиллик ҳисобда озиқ-овқат нархи 19 фоизга кўтарилиши ҳам бу жараёнларга салбий таъсир  кўрсатди. Ҳукумат маҳаллий ижро органлари билан бирга 2022-2024 йилларга мўлжалланган инфляцияга қарши мажмуавий чора-тадбирлар кўра бошлади.

Ғалимжан Пирматов таъкидлашича, Қозоғистон иқтисодиёти 2021 йилда 4 фоиздан кўпроққа ўсган ва пандемиягача бўлган кўрсаткичларга етган.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.