Қозоғистонда экспортдан келаётган даромад тобора ортиб боряпти

14.06.2022, 10:11

Қозоғистонда экспортдан тушган даромад анча ортгани кузатилди.  Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, апрель ойининг ўзида мамлакат яқин ва узоқ хорижга 7 миллиард тенге қийматга эга маҳсулот жўнатди. Экспертлар таъкидлашича, бу сўнгги беш йил ичидаги энг юқори кўрсаткич. Ўтган йилнинг шу даври билан таққосласак, экспорт 43 фоизга ортди. Шу билан бирга импорт ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоизга кўтарилгани кузатилди. Миллий статистика бюросида таъкидлашларича, савдо балансида сўнгги беш йил ҳисобида энг юқори кўрсаткичлар кузатилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.