Қосим-Жўмарт Тўқаев ЕТТБ президентини қабул қилди

09.06.2022, 15:12

Бўлиб ўтган референдум хорижий инвесторларнинг Қозоғистонга ишончини мустаҳкамлайди. Европа Тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассонинг Ақўрдада Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг қабулига кирди. Улар мамлакатимизда инфратузилмалар, транзит юк ташишлар, иқтисодиётни декарбонлаштириш ва молия соҳасига оид қатор инвестициявий лойиҳаларни рўёбга чиқариш истиқболларини муҳокама қилди. ЕТТБ президенти Қозоғистон молиявий тизимини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истиқболлари хусусида ўз фикрини билдирди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.