АИ-95 маркали бензин ва суюлтирилган газнархи ошиши мумкин

09.06.2022, 20:03

Энергетика вазирлиги Аи-95 маркали бензин ва суюлтирилган газ нархи ошиши мумкинлигини рад этмайди. Ҳозирча Қозоғистонда ижтимоий муҳим ёнилғи турлари нархи йил бошида жорий этилган даражада тутиб турилибди. Эслатамиз, январь ойида ёнилғи баҳоси ошиши мамлакат бўйлаб митинглар бошланишига олиб келганди. Ўшанда президент мамлакат бўйлаб ёнилғи нархини чеклаш топшириғини берганди. Биринчи июлдан мазкур буйруқ муддати тугайди. Энергетика вазирлиги эса нархларни аввалгича қолдириш ёки эркин қўйиб бериш борасида аниқ бир қарорга келганича йўқ.

Жандўс Нурмағанбетов, Қозоғистон Республикаси энергетика вазири ўринбосари:

- Нархларнинг кескин кўтарилиши кутилмаяпти. Бундай вазият юзага келмаслиги учун бор чора-тадбирларни кўрамиз. Суюлтирилган газ баҳоси озгина кўтарилади, тегишли буйруқ чоп этилган. АИ-93 бўйича нарх кўтарилмайди, деб эшитдим. АИ-95 маркали бензин баҳосини вазирлик белгиламайди. Бу бензин бойларга мўлжалланган.

Эслатамиз, 2022 йил биринчи июлгача республикада ёнилғи нархи чеклаб қўйилган. Бензинлардан Аи-80 – 89 тенгедан, Аи-92 ва Аи-93 182 тенгедан сотилиши керак. Дизель ёнилғиси баҳоси минтақага кўра 230-260 тенге.

Қозоғистон ички бозорида нефть маҳсулотлари етарлича бўлишига эришиш учун уларни мамлакатдан чиқаришга қўйлган тақиқ 2022 йил охиригача узайтирилиши режалаштирилган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.