Қозоғистонда уй-жой қимматлашяпти

09.06.2022, 13:09

Қозоғистонда уй-жой қимматлашишда давом этяпти. Янгилари ҳам, иккиламчи бозордагиси ҳам қимматлашди.  Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, бир ой ичида янгидан қурилаётган биноларда баҳо 2 фоизга ошди. Бир квадрат метр уй-жой баҳоси ўртача 7 минг тенгега кўтарилди, дея таъкидлайди Биринчи кредит бюро аналитиклари. Энг қиммат нарх пойтахтда: бир квадрат метри 545 минг тенгедан. Тарозда нархлар ҳозирча анча арзон: 160 минг.

Иккиламчи бозорда квадрат метрлар нархи бир фоиз атрофида ўсган. Экспертлар таъкидлашича, сўнгги 8 ой давомида бу энг кичик ўсиш. Эслатамиз, ушбу сегментдаги квартиралар ижараси ва харид баҳоси ўтган йил давомида рекорд даражада кўтарилганди. Шунга қарамай, май ойида 13 шаҳарда яна ўсиш кузатилди. Ўскемен ва Қизил Ўрда ва Ақтауда суръатлар юқори. Пойтахтда эса иккиламчи уй-жой баҳоси бир оз пасайди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.