Нур-Султонда ташқи ишлар вазирлари учинчи учрашуви бўлиб ўтди

08.06.2022, 18:25

Қозоғистон ва Хитой миллий валюталарда ҳисоб-китоб қилишни кенгайтиради. Ташқи ишлар вазирлари даражасида «Хитой – Марказий Осиё» форматида бўлиб ўтган учрашувдан кейин ХХР вакили Ван И шундай баёнот берди. Унинг таъкидлашича, Хитой томони минтақа мамлаатлари билан «Ягона макон – ягона йўл» ташаббуси доирасида ҳамкорликни кенгайтиришда давом этади. Бундан ташқари, Ван И ўтказилган музокаралар кунига кўра томонлар «Хитой – Европа» йўналишидан хавфсиз ва барқарор ишлаб туриши, божхона жараёнларини соддалаштириш, юк ташишга мўлжалланган яшил йўлакларни такомиллаштириш, авиарейсларни тиклашни жадаллаштириш, минтақадаги маҳсулот етказиш занжири тўла ишлашини таъминлашни режалаштирганини билдирди.

Ван И,  ХХР ташқи ишлар вазири:

- Биз Хитой – Қозоғистон дўстлиги минг йиллик илдизларга эгалиги, сўнгги 30 йил мобайнида мустаҳкамланиб бораётгани борасида якдилмиз. Янги тарихий даврда яхши қўшничилик ва дўстлик, ўзаро ҳурмат, тенглик ва ўзаро ишонч, икки томонлама фойдали амалий ҳамкорлик тамойиллари асосида, 30 йиллик Хитой – Қозоғистон ҳамкорлиги доирасида дўстлигимизни мустаҳкамлаб борамиз. Стратегик ишончни мунтазам мустаҳкамлаймиз. 

Мухтар Тлеуберди, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - ташқи ишлар вазири:

- Бугунги учрашувимиз ва унинг якунлари диалогимиз доирасида ўзаро фойдали ҳар томонлама ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор қўйишига ишончим комил. Шу каби мулоқотлар минтақамизни тинчлик, дўстлик, барқарорлик, ўзаро ёрдам, барқарор тараққиёт ва уйғунлик манзилига айланишига улкан ҳиссасини қўшишига заррача шубҳам йўқ.

Мухтар Тлеуберди таъкидлагани каби, «Марказий Осиё – Хитой» ташқи ишлар вазирларии йиғилиши ташаббуси 2020 йилда Хитой томонидан таклиф этилган.  Икки йил давомида ўзаро ҳамкорликнинг мазкур формати самарали ва истиқболли эканлигини кўрсатди. У томонларнинг кўзланган мақсадларга эришишига имкон яратади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.