Қозоғистонда дизель ёнилғиси етарли

08.06.2022, 15:17

Мамлакатда ёнилғи-мойлаш материаллари, шу жумладан, дизель ёнилғиси тақчил эмас. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Скляр Мажилис депутатлари саволига шундай жавоб берди. Унинг маълум қилишича, бугунги кунда ички бозорда нефть маҳсулотлари мувозанатини сақлаб қолиш учун мамлакат ҳудудидан олиб чиқиб кетиш тақиқини 2022 йил охиригача узайтириш масаласи кўриляпти. Ёнилғи-мойлаш материаллари таъминотида узилишлар йўл бермаслиги мақсадида доимий прогноз, нарх, талаб ва таклифни таҳлил этиш ишлари амалга ошириляпти. Шунингдек, ўртада турган воситачиларни бартараф қилиш, заводларга нефть етказиш тартибини қайта кўриб чиқиш, тизимни такомиллаштириш мўлжалланган. «Ҳукумат ёнилғи-мойлаш материаллари баҳоси кескин ўсиши олдини олиш бўйича барча чора-тадбирларни кўряпти», деди Роман Скляр. 2022 йилда Россиядан 825 минг тонна ёнилғи-мойлаш материаллари импорт қилинади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.