Жорий йилда Қозоғистонда 6 миллион тонна нефть қайта ишланди

07.06.2022, 12:59

Қозоғистонда нефтни қайта ишлаш ҳажми ортиб боряпти. Мамлакат Бош вазири биринчи ўринбосари Роман Склярнинг маълум қилишича, нефтни қайта ишлаш заводлари 4 ой ичида салкам 6 миллион тонна «қора олтин»ни қайта ишлаган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 фоизга кўп. Январь-апрель ойлари давомида шу даврига нисбатан 9 фоизга кўп, жами бир ярим миллион тоннадан зиёд дизель ёнилғиси чиқарилган. Йил давомида жами 5 миллион тоннадан кўпроқ дизель ёнилғиси чиқариш режалаштирилган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.