Қозоғистон Миллий банки базавий ставкани ўзгартирмади

07.06.2022, 10:54

Қозоғистон Миллий банки базавий ставкани 14 фоиз даражасида қолдирди. Қисқа ва ўрта муддатли истиқболда инфляция юз бериши эҳтимоли ҳисобга олиниб шундай қарорга келинди. Молиявий бошқарувчининг маълум қилишича, май ойида йиллик инфляция 14 фоизга етди. Озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашиши асосий сабаб бўлди. Коммунал хизматлар ва ёнилғи-мойлаш материаллари баҳоси ўзгармаганлиги инфляция суръатини пасайтирди. Экспертлар прогнозига кўра, базавий ставка йил охиригача ўзгармаса инфляция 13-15 фоизни ташкил қилиши мумкин. 2023 йилга бориб вазият бирмунча яхшиланади, инфляция 7,5-9,5 фоизгача пасаяди. Таъкидлаш лозимки, базавий ставка бўйича навбатдаги қарор 25 июлда эълон қилинади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.