2025 йилга бориб газ тақчиллиги кузатилиши мумкин

06.06.2022, 18:11

Қозоғистонда 2025 йилга бориб газ етишмаслиги кузатилиши мумкин. Мажилисда бўлиб ўтган Ҳукумат соатида Энергетика вазири Бўлат Ақчулақов шундай баёнот берди. Унинг маълум қилишича, мамлакатда “Зангори олов” истеъмоли йил сайин ўртача 7 фоизга ортиб бормоқда. Статистика маълумотларига кўра, 2017 йилдан 2021 йилгача газ истеъмоли 35 фоизга, 13 миллиард куб метрдан 18 миллиард куб метргача ортган. Вазирнинг маълум қилишича, газ захираларига кўра мамлакат МДҲ давлатлари ичида Россия ва Туркманистондан кейин учинчи ўринда турса ҳам, нархларни кўтармаслик соҳада муаммолар юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Республикадаги “зангори олов” баҳоси, Бўлат Ақчулақов фикрича, жаҳондаги энг қуйи кўрсаткичларда. Бу эса мамлакатнинг импортга боғланиб қолишига сабаб бўла олади.

Бўлат Ақчулақов, Қозоғистон Республикаси энергетика вазири:

- Шу билан бирга, вазирлик Ҳукуматга 2024 йилгача қазиб олувчилардан харид қилинадиган маҳсулот нархини музлатиб туриш тўғрисида таклиф киритган. Ушбу тадбир ижтимоий заиф аҳоли қатламлари учун товар газ баҳолари кўтарилмаслигини таъминлайди. Миллий операторнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун эса улгуржи баҳолр кўтарилишини ҳисобга олган ҳолда узоқ муддатли нарх ва тариф сиёсати ишлаб чиқилиши лозим. Вазирлик “Қазақгаз” билан бирга истеъмолчиларнинг янги категориялари бўйича иш юритяпти. Қонунан йирик тижорат истеъмолчилари ва рақамли майнингни амалга ошираётган шахслар улар қаторидан жой олиши мумкин.

Вазир фикрича, ушбу тадбир Миллий операторнинг қўшимча зарарларини кўпайтирмаган ҳолда аҳоли, шу жумладан, ижтимоий заиф қатламлар учун нархларни бир зайлда имкониятини яратади.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.