Қозоғистонда кредит олувчилар кўпайди

30.05.2022, 19:25

Қозоғистонликлар кредит олишда давом этяпти. Бир ой ичида истеъмол кредитлари миқдори 0,9 фоизга ошди ва 19 миллиард тенгега етди. Асосан, хусусий шахслар насия олиш учун банкларга ариза берган. Бу сегментда талаб салкам 2 фоизга ортди, жами 11 миллиард тенге кредит берилди. Ҳуқуқий шахсларга берилган кредитлар ҳажми 0,5 фоизга камайди. Миллий банк берган маълумотга кўра, уларнинг асосий қисми - 17 миллиард тенгедан кўпроғи миллий валютада номинацияланган, олинган ва тўланади. Кредитларнинг атиги 5 ярим фоизи бошқа валюталарда номинацияланган. Бизнес субъектлари олаётган кредитлар апрель ойида 10,9 фоизга камайди. Шу билан бирга, ўтган ойда банк бўлмаган ҳуқуқий шахсларга ҳамда жисмоний шахсларга берилган кредитлар устама фоизи кескин ортди. Бу кўрсаткич 2021 йилдагидан ўртача 11 фоизга кўп.