Қозоғистон уран экспорти бўйича пешқадам

30.05.2022, 12:36

Қозоғистон табиий уран етказиб берувчилар жаҳон рейтингида биринчи поғонага чиқди. Республиканинг экспортдаги улуши 34 фоизга, даромади 1 миллиард долларга етди. Канада, Намибия, Нигер ва АҚШ бу хомашёни чиқарувчилар бешлигига киради. 2021 йилда жами 3,2 миллиард долларга тенг табиий уран экспорт қилинди. Бу эса аввалги йилга нисбатан 4 фоизга кўп. Мамлакат ичида етказиб берилган уран ҳажми 406 миллион долларни ташкил қилди. Маҳаллий маҳсулот улуши 14,3 фоизга тенг.